Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 25 август куни “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги ходимлари кунини белгилаш тўғрисида”ги қонунни имзолади

Қонун Қонунчилик палатаси томонидан 2017 йил 1 августда қабул қилинган бўлиб, Сенат томонидан 2017 йил 24 августда маъқулланди.

Қонунга кўра, декабрь ойининг иккинчи якшанбаси Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги ходимлари куни этиб белгиланди.