28 август куни Американинг Нью-Мексико штатидаги Кловис шаҳрида жойлашган кутубхонада отишма рўй берди. Воқеа натижасида 2 киши ҳалок бўлди, 4 нафари шифохонага ётқизилди. Huffingtonpost шу ҳақида хабар берди. 

Ёнғин хизмати раҳбари Майкл Ноленнинг маълум қилишича, жиноят содир этишда гумон қилинаётган бир киши қўлга олинган. Кутубхона директори Ванесса Агиррнинг сўзларига кўра, номаълум эркак келиб, ҳавога қарата ўқ уза бошлаганида у ўз ўғли билан Кловис-Картердаги оммавий кутубхонада бўлган.

Кутубхона ходимлари воқеа бўйича изоҳ бера олишмаган. 

Кловис 40 минг аҳолига эга шаҳарча бўлиб, у Альбукерке шарқидан 306 км масофада, Техас чегараси яқинида жойлашган. АҚШ Ҳарбий ҳаво кучларининг Кэннон авиабазаси ҳам шу ерда жойлашган.