17-20 август кунлари Наманган шаҳрида ёнғин ўчириш амалий спорти бўйича анъанавий Ўзбекистон Республикаси очиқ чемпионати ўтказилди. 

Мамлакатнинг барча вилоятлари жамоалари иштирок этган мусобақаларда Андижон вилояти терма жамоаси ишғол қилиш нарвонида ўқув минорасининг 4-қаватига кўтарилиш, жанговор ёйилиш ҳамда икки кураш турлари якуни бўйича жамоалар ўртасида 1-ўринни эгаллаб, мусобақанинг кўчма кубоги, қимматбаҳо совғалар ҳамда фахрий ёрлиқлар билан тақдирландилар.

Ўтган йили ҳам ушбу жамоа жамоалар ўртасида фахрли 1-ўринни қўлга киритган эди.