Италияда Венеция кинофестивали ўз ишини бошламоқда. Кўрик 30 августдан 9 сентябрь кунига қадар бўлиб ўтади. Ҳакамлар ҳайъатига ҳолливудлик актриса Аннетт Бенинг бошчилик қилади.

Фестиваль жорий совринлар мавсумининг ўзига хос «парвоз майдончаси» ҳисобланади. Айнан Венецияда кейинчалик «Оскар» мукофотини қўлга киритган «Гравитация», «Эътибор марказида» ва «Ла-Ла Ленд» фильмлари тақдим этилган.

Янги кўрик Александр Пэйннинг «Қисқаси» сатирик картинаси билан очилади. Шунингдек, дастурга Даррен Аронофски, Гильермо Дель Торо, Стивен Фрирза, Ай Вэйвэй, Жорж Клунининг фильмлари ҳам киритилган.

Европада сўнгги вақтларда рўй берган терактлар туфайли фестивалда хавфсизлик чоралари кучайтирилди.