Нью-Йоркнинг Йонкерс боғида Американи очган испан сайёҳи Христофор Колумб ҳайкали вандаллар томондан бузиб ташланди. Бу ҳақда News 12 телеканали хабар бермоқда.  

Баландлиги 60 см бўлган, гипсдан тайёрланган ҳайкал тагкурсисидан ағдариб ташланиши оқибатида парчаланиб кетган. Ҳайкалнинг олд қисми ёдгорлик тагида, орқа қисми эса яқин орадаги тепалик чўққисида аниқланган.

Маҳаллий аҳолининг айтишича, ҳайкал 26 август кечки вақт ҳужумга учраган.

Полиция комиссари Чарльз Гарднернинг айтишича, ҳайкал болалар томондан бузиб ташланган бўлиши мумкин. Шу билан бирга ушбу ҳолатни синчковлик билан тергов қилиш режалаштирилган.

Название

Таъкидланишича, Колумбнинг дастлабки бронзадан ишланган ҳайкали 12 йил аввал ўғирлаб кетилган.

АҚШда охирги ҳафталарда бир қатор жамоатчилик гуруҳлари мамлакатдаги фуқаролик уруши вақтида жанубликлар томонда кураш олиб борган шахсларга қўйилган ҳайкалларнинг бузиб ташланиши учун кураш олиб бормоқдалар. Бу борада энг беаёв тўқнашувлар Шарлотсвилль шаҳрида юз берди. Бу ерда фуқаролик уруши вақтида жанубликларга бошчилик қилган генерал Роберт Ли ҳайкали бузиб ташланишига қарши норозилик намойиши тартибсизликларга айланиб кетган.

Колумб хотирасининг абадийлаштирилишига қарши чиқувчилар у томондан Американинг очилиши туб аҳолининг қирилиши, миллионлаб африкаликларни ўз қурбонига айлантирган қулдорликнинг авж олишига олиб келган, деб ҳисоблайдилар.