Атлантика океанида вужудга келган “Ирма” довули кучлилик бўйича мумкин бўлган беш даражадан учинчисигача кучайди. Бу ҳақда АҚШнинг довуллардан огоҳлантириш миллий марказига иқтибос келтирган ҳолда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда. 

Айни вақтда довул океаннинг шарқий қисмида, Африкадаги Кабо-Верде оролларидан 1,1 минг км узоқликда жойлашган.

Маълум қилинишича, “Ирма” Кариб ороллари томон йўналмоқда. Тахмин қилинишича, у оролларга кейинги ҳафта ичида етиб келади.

Аввалроқ Тинч океанида довулга айланиши мумкин бўлган “Лидия” тропик шторми вужудга келгани маълум қилинганди.