Австралия Филиппинга ҳарбий ёрдам кўрсатишга тайёр. Бу ҳақда мамлакат ТИВ раҳбари Жули Бишоп журналистлар билан мулоқоти давомида маълум қилди.

Шу билан бирга, унинг таъкидлашича, Австралия қуролли можарода тўғридан-тўғри иштирок этмайди.

«Гап жанговар ҳаракатларда иштирок этиш ҳақида эмас, балки маслаҳатлар, ҳарбийларни тайёрлашда ёрдам кўрсатиш борасида кетмоқда», - дея вазирнинг сўзларини келтиради ТАСС.

Шунингдек, унинг хабар беришича, Филиппин томони қандай қўллаб-қувватловга эҳтиёж сезаётгани борасида жавоб қайтармаган.

«Бироқ биз Жанубий Филиппинда «ИШИД» таянч нуқтасининг пайдо бўлишига йўл қўймаслигимиз керак», - дея қўшимча қилиб ўтди Бишоп.

Аввалроқ Пентагон Филиппинда ИШИДга қарши амалиёт режалаштираётгани хабар берилганди.