«Барселона» ижрочи директори Альберт Солернинг маълум қилишича, «Ливерпуль» раҳбарияти яримҳимоячи Филиппе Коутиньонинг нархини 200 млн. еврога баҳолаган.

Каталонияликлар клуби ёзги трансферлар вақтида бразилиялик футболчини қўлга киритиш учун кўп бор уринган, аммо якунда бу иш амалга ошмай қолди.

«Кеча «Ливерпуль» биздан футболчи учун 200 млн евро талаб қилди. Биз клубни хавфга қўйишни истамадик», — дея Солернинг сўзларини келтиради «Барселона» расмий твиттери.

Хабар қилинишича, 25 ёшли Коутиньонинг ўзи «Барселона»га ўтишни истаган ва бу воқеа амалга ошмагани учун қаттиқ хафа бўлган.