Фаластинлик ака-сингил Самир ва Бушра 15 йиллик жудоликдан сўнг Минода топишишди. ArabNews шу ҳақида хабар берди. 

Гап шундаки, қадрдонлар Фаластин ерлари мустамлакаси ва Самирнинг Австралияга миграцияси сабабли кўриша олишмаганди. Ҳаж зиёратига келган Бушра акасини кўриб, ўз ҳиссиётларини назорат қила олмай қолди. 

Аёлнинг айтишича, у акаси билан охирги марта кўришганини ҳануз ёдида сақлаб қолган. "Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин, биз Ийд-ал-Адҳанинг биринчи кунида зиёратчилар сифатида қайта кўришишга муваффақ бўлдик", - дейди аёл. 

Самир синглисини кўра олмаётганидан азобда эди, у бундай имкон пайдо бўлгани учун Аллоҳга ва қирол Салмонга раҳматлар айтди. 

Самирнинг сўзларига кўра, у Бушра билан Ҳаж сафарида кўришни олдиндан режа қилмаган, ҳаммаси тасодифан рўй берган.