Жорий йилнинг 12 май куни Чирчиқ шаҳрида яшовчи 1976 йилда туғилган Б.Д. кечаси номаълум шахс, ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб, калит танлаш йўли билан, уйи олдида турган унга тегишли оқ рангли «ВАЗ-2107» русумли давлат белгиси 10 Х 830 МА автоуловидан умумий нархи тахминан 3.000.000 сўм бўлган 1 дона “Пионер” русумли магнитофони, 1 жуфт “Пионер” русумли колонкалари, 1 дона овоз кучайтириш мосламаси (усилитель), 1 дона автоулов кузатув камераси ва 2 дона балонларини ўғирлаганлигини маълум қилиб, ариза билан мурожаат қилган ҳамда жиноятчини аниқлаш ва ушлаш чоралари кўрилмоқда эди, деб хабар берди Тошкент вилояти ИИБ.

Олиб борилган тезкор чора-тадбирлар натижасида ушбу жиноятни Қибрай туманида яшовчи 1995 йилда туғилган Э.Х. ва 1992 йилда туғилган М.Х.лар содир этганликлари аниқланиб, ушландилар.

Уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, терговни ИИБ олиб бормокда.