Шимолий Корея «қитъалараро баллистик ракетага ўхшаш бўлган» нарсани ўзининг ғарбий қирғоқларига жойлаштирмоқда. Бу ҳақда Reuters Жанубий Корея ОАВга асосан хабар берган.

Ракетани олиб ўтиш ишлари ядро синови ўтказилганидан бир кун ўтиб, 4 сентябрь эрталаб бошланган. Манбанинг таъкидлашича, ракетани олиб бориш кузатувлардан қочиш мақсадида кечқурунлари амалга оширилмоқда.

Агентликнинг кўрсатишича, КХДР ғарбий қирғоқларида ракеталарни учиришга мўлжалланган объектлар бор.

Шу билан бирга, Жанубий Корея ҳарбий маҳкамасидан маълум қилишларича, бу маълумотларни тасдиқлай олишмайди.

Аввалроқ КХДР янги ракеталарни учиришга тайёргарлик кўраётгани аниқлангани хабар берилганди.