2018 йилги жаҳон чемпионати учун саралаш ўйинларининг Осиё минтақаси B гуруҳида Саудия Арабистони ўз майдонида Япония устидан кичик ҳисобда ғалаба қозонди. Ўйиндаги ягона гол 63-дақиқада Фаҳад Ал-Муваллад томонидан киритилди. 

Шу тариқа, Саудия Арабистони ўз гуруҳида 2-ўринни эгаллади ва жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритган саккизинчи жамоа бўлди. 

Саудия Арабистонига қадар жаҳон чемпионатига йўлланмани Россия (мезбон мамлакат сифатида), Бразилия, Эрон, Япония, Мексика, Бельгия ва Жанубий Корея қўлга киритган эди. 

Гуруҳда қўшимча кўрсаткичлар туфайли 3-ўринни эгаллаган Австралия жаҳон чемпиоати йўлланмаси учун Сурия билан куч синашади. 

Саудия Арабистони - Япония 1:0
Гол: 
Ал-Муваллад