2017 йилнинг 9 сентябрь куни тахминан соат 04:30 ларда, муқаддам судланган С.Б.Е. ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, Юнусобод тумани, 11-мавзеси ҳудудида жойлашган кафеда бўла туриб, шу ерда стол устида қаровсиз қолдирилган, фуқаро Б.А.М.га тегишли, баҳоси 170.000 сўмлик қўл сумкаси ва унинг ичидаги 450.000 сўм ва 100 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни ўғирлаган. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан, Юнусобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 1 -қисми (ўғирлик, яъни ўзганинг мол-мулкини яширин равиша талон-торож қилиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган. 

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.