Олмалиқ шаҳрида яшовчи, «MASTERTEX» МЧЖнинг раҳбари, 1977 йилда туғилган Ғ.Н. ариза билан мурожаат қилиб, номаълум шахс, ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб, деразадан кириб, шу МЧЖга қарашли тикув корхонасидан умумий нархи тахминан 12.000.000 сўм бўлган «Самсунг» русумли совутгич, 1 та тикув машинаси ва мингдан ортиқ трикотаж маҳсулотларини ўғирлаганлигини маълум қилган. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИБ хабар бермоқда.

Олиб борилган тезкор чора-тадбирлар натижасида ушбу жиноятни Олмалиқ шаҳрида  яшовчи 1990 йилда туғилган Н.Л. содир этганлиги аниқланиб, ушланди. Ашёвий далиллар олинди. 

Терговни ИИБ олиб бормоқда.