«Тоттенҳэм Ҳотспур» ҳужумчиси Ҳарри Кейн ЕЧЛ гуруҳ босқичининг 1-тури доирасида Дортмунднинг «Боруссия» клубига қарши кечган ўйин (3:1) ҳақида ўз фикрларини билдирди.

«Мен етакчи жамоалар фонида ўзимни энг яхши тарафдан кўрсатишга ҳаракат қилмоқдаман, ҳамда менга, албатта, дубль қайд этиш жуда ёқимли бўлди. Бироқ асосийси – бу клубнинг ғалабаси.

„Боруссия“ билан ўйиндаги биринчи гол менинг фаолиятимдаги энг яхшиларидан бири. Тўп дарвоза тўрига бориб тушаётганини кўриш ёқимли эди. Мен жуда муҳим паллада гол урдим. Дортмундликлар эндигина ҳисобни тенглаштиришганди, ҳамда яна олдинга чиқиб олганимиз зўр бўлди.

Менинг фикримча, биз иккинчи бўлимда ҳақиқий професионаллар эканлигимизни кўрсатиб бердик. „Боруссия“ни бир неча бор қарши ҳужумларда ушладик ҳамда, катта эҳтимол билан, барча масалани вақтлироқ ҳал қилишимиз мумкин эди, бироқ 3:1 ҳам – бу бизни қониқтирадиган ҳисоб», - дея Кейннинг сўзларини келтиради УЕФА матбуот хизмати.