Америка разведкаси КХДРда янги ракета синовига тайёргарлик кетаётганини аниқлади. Бу ҳақда NBC News уч нафар юқори лавозимли ҳарбий манбага асосан хабар бермоқда.

«Шимолий Кореяда сўнгги 48 соат давомида мобиль учириш қурилмалари бошқа ерга олиб ўтилаётгани ҳамда учириш майдончаларида тайёргарлик кетаётгани аниқланди», - дейилади хабарда.

Аввалроқ, КХДР томонидан 3 сентябрь куни синовдан ўтказилган ядро заряди кучи 250 килотоннани ташкил этгани маълум қилинганди.