Бир неча йил муқаддам автобозорларда Hyundai ix35 ўрнини Tucson кроссовери эгаллаган эди. Бироқ Хитой бозори учун истисно қилинди. Мамлакатда иккала моделни ҳам харид қилиш мумкин. 2017 йил апрель ойида Корея компанияси янги авлод Hyundai ix35моделининг прототипини намойиш қилди. Июль ойида илк жосуслик суратлари пайдо бўлди. Эндиликда унинг янги фотосуратлари билан танишиш мумкин. 

Фото: kolesa.ru

Янги серияли ix35 умуман олганда концепт дизайнини сақлаб қолган. Янги кроссовер узунлиги 4 435 мм бўлиб, аввалгисидан 15 ммга узунроқдир. Hyundai ix35 эни – 1 850 мм (+30 мм), баландлиги 1 680 – 1 715 мм (дисклар ва рейлинглар ўлчамига боғлиқ равишда ўзгаради. Ғилдираклар оралиғи аввалгидек – 2 640 мм ўлчамда сақланиб қолган.

Фото: kolesa.ru

Сўнгги маълумотларга кўра, янги Hyundai ix35 2.0 л атмосферали ҳамда 1.4 л турбодвигателлар билан савдога чиқарилади. Уларга икки узатмали 7 босқичли АУҚ ўрнатилади. 

Фото: kolesa.ru

Янги авлод Hyundai ix35 жорий йил охиригача дилерларга етказиб берилади. Кроссоверни Хитойдан бошқа мамлакатларда сотиш режалаштирилмаган.