Туркия парламенти 23 сентябрда ўтган навбатдан ташқари йиғилишда Туркия қуролли кучларини Ироқ ва Сурияда қўллашга рухсатни яна бир йилга чўзди. Ушбу йиғилиш Ироқ Курдистонида 25 сентябрга белгиланган мустақиллик референдуми ўтказилиши олдидан чақирилди.    

Ироқ Курдистони мухтор вилояти раҳбарияти Ироқнинг марказий ҳукумати фикрини инобатга олмай, 25 сентябрда Ироқдан мустақил бўлиш бўйича референдум ўтказилишини белгилади. Бағдодда референдум ноқонуний деб ҳисобланмоқда, унинг ўтказилишига парламент овоз берган. 

Туркияда қонун лойиҳасини парламентдаги 3 та партия вакиллари қўллаб-қувватлашган. Унга курдларни қўллаб-қувватловчи Халқ демократиялари партияси қарши чиқди.

Туркия парламенти 2014 йил октябрда миллий қуролли кучларни хорижда қўллаш ва мамлакат ҳудудида хорижий қўшинлар жойлашувига рухсат берганди. Ушбу рухсат бир йил амал қилган. Сўнгра бу рухсат 13 ойга узайтирилганди.