Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Нью-Йорк шаҳрида АҚШ Президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси ўринбосари Лиза Кёртис билан учрашди.

Суҳбат давомида Ўзбекистон-АҚШ кун тартибининг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Томонлар Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга ташрифи доирасида икки давлатнинг етакчи иқтисодий тузилмалари иштирокида ўтгазилган бизнес-форум якунларини юқори баҳоладилар ва мазкур форум натижалари бошқа тадбиркорларни ҳам ҳамкорликка чорлашини таъкидладилар.

Халқаро ва минтақавий муаммоларни муҳокама этиш чоғида алоҳида эътибор Афғонистондаги вазиятнинг тинч йўлларда ривожланиш босқичига ўтиш истиқболларига қаратилди.

Учрашувда АҚШ давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё ишлар бўйича ёрдамчиси ўринбосари Даниель Розенблум ҳам иштирок этди.