Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлигининг қарори (2017 йил 11 сентябрь) билан Мактабгача таълим муассасалари ва мактаб-интернатлардаги болалар таъминотига ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди.

Norma.uz’нинг ёзишича, мактабгача таълим муассасалари ва мактаб-интернатлардаги болалар таъминоти учун тўланадиган тушумлар бошқа бюджет маблағлари билан бирга тарбияланувчиларни озиқ-овқат билан таъминлашни ҳамда муассасанинг моддий-техника базасини яхшилашга (авваламбор, санитария-гигиена воситалари ва юмшоқ инвентарлар харид қилишга) йўналтирилади. Бунда муассасанинг моддий-техника базасини яхшилашга йўналтириладиган маблағлар миқдори жами йил давомида ота-оналар тўловидан тушган маблағларнинг 5 фоизидан ошмаслиги лозим.

Илгари маблағлар тарбияланувчиларни озиқ-овқат билан таъминлашни яхшилашга йўналтирилиши назарда тутилган эди.

2017 йил 18 сентябрда кучга кирди.