Жорий йилнинг 12 сентябрь куни соат 08.00 ларда Тошкент туманида яшовчи, уй бекаси, 1997 йилда туғилган Х.Н. уйда ҳеч ким йўқлиги ва эшиги очиқ қолганлигидан фойдаланиб, эркин йўл билан кириб қўшниси, уй бекаси, 1973 йилда туғилган Н.Ш.нинг уйи ётоқхонасидаги шкафи ичидан умумий нархи тахминан 4.000.000 сўм бўлган 1 дона тилла троси, 1 дона тилла узуги ва 1 жуфт тилла зиракларини ўғирлаган.

Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИБ хабар берган. Олиб борилган тезкор чора-тадбирлар натижасида бу Х.Н. эканлиги аниқланиб, ушланди. 

Ушбу ҳолат юзасидан унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси билан жиноят иши қўзғатилди. Ашёвий далиллар олинди. Терговни ИИБ олиб бормоқда.