Оққўрғон туманида, 11 сентябрь куни соат 13.00 ларда, Оққўрғон туманида яшовчи 1985 йилда туғилган Т.В. уйи олдида ўзаро жанжаллашиб, маҳалладоши, нафақаҳўр, 1952 йилда туғилган Д.Н.ни қўли билан уриши натижасида у бош қисми билан ерга йиқилган. Натижада жабрланувчи тан жароҳати олиб шифохонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилган. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИБ хабар берди.

Д.Н. кома ҳолатида бўлганлиги сабабли муомалага кира олмаслиги, бош қисмига оғир жароҳат етганлиги маълум бўлди. 

Ушбу ҳолат юзасидан Т.В.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 104-моддаси билан жиноят иши қўзғатилди. Терговни ИИБ олиб бормоқда.