Reuters агентлиги ўзининг анъанавий жаҳоннинг 100 та инновацион университетлари рўйхатини эълон қилди. Илк 12 та университетнинг 10 таси эса Америка олий таълим муассасалари экани маълум бўлди, деб ёзади Business Insider.

Reuters ўз рейтингини кўплаб омилларни ҳисобга олган ҳолда тузииб чиқади. Эълон қилинган тадқиқотлар ва сўнгги йилларда патентлар учун топширилган аризалар шулар жумласидан. Демак, танишамиз, дунёнинг энг илғор 12 университетлари:

12. Калифорния университети

Бу таълим бирлашмаси Калифорния штатида жойлашган 10 та жамоат университетларидан биридир. ОТМ 2010-2015 йиллар оралиғида (кейинги ўринларда ҳам шу муддат назарда тутилади) турли хил патентлар учун 2382 та ариза топширган. Шундан 33,7 фоизи маъқулланган. Ушбу университетнинг таниқли битирувчиларидан бири YouTube бош ижрочи директори Сьюзен Войжитски.

11. Дюк университети

АҚШнинг яна бир университети хусусий бўлиб, Шимолий Каролинадаги Дарем шаҳрида жойлашган. Муассаса 331 ариза топширган, шундан 29,6 фоизи маъқулланган. Машҳур битирувчилар орасида Apple корпорациясининг бош ижрочи директори Тим Кук ва Gates Foundation ҳамраиси Мелинда Гейтслар бор.

10. Вандербилт университети 

Ушбу хусусий тадқиқот университети Теннесси штати Нэшвилл шаҳрида бўлиб, унинг 218 та патент аризасидан 43,1 фоизи қаноатлантирилган. Вандербилт битирувчилари орасида 2006 йилги иқтисодиёт бўйича Нобел мукофоти совриндори Муҳаммад Юнус, ёзувчи ва филантроп Жеймс Паттерсон бор.

9. Техас университет тармоғи

Фото:UT Austin

Бу илмий бирлашма Техас штатида жойлашган 14 та жамоат университетидан ташкил топган. Унинг 974 та аризасидан 32,3 фоизи маъқул топилган. Dell бош ижрочи директори Майкл Делл ва National Instruments бош ижрочи директори Жеймс Трачард тармоқ битирувчиларидир.

8. Мичиган университети

Тадқиқот университетии Энн-Арбор шаҳрида жойлашган. Дирборн ва Флинтда қўшимча кампуслари бор. ОТМнинг 580 та патент аризасидаан 43,8 фоизи ижобий баҳоланган. Berkshire Hathaway инвестиция фонди раиси ўринбосари Чарльз Мангер ва Google ҳаммуассиси Ларри Пейж ушбу университетни битирганлардан.

7. Вашингтон штати университети 

Тошкент билан биродарлашган Сиэтл шаҳрида асос солинган университет. У 494 та ариза топширган бўлиб, 31,8 фоизи маъқулланган. ОТМни битириб, муваффақият қозонганлар орасида фазогир аёл Бонни Жинн Данбар ва Вашингтон штати собиқ губернатори Дэниел Эванс кабилар бор.

6. Корея илғор технологиялар институти

Фото:Thomson Reuters

Жанубий Кореянинг етакчи илмий-тадқиқот университети Тэжон шаҳрида жойлашган. ОТМнинг 923 патент аризасидан 82,1 фоизи ижобий баҳоланган. Уни тамомлаган таниқли кишилар орасида кореялик биринчи фазогир аёл Ли Со Ён, Кореянинг компьютер ўйинлари ишлаб чиқарувчи энг йирик компанияси Nexon асосчиларидан бири Ким Чжон Чжу бор.

5. Левен католик университети

Фото:Thomson Reuters

Левен католик университети Белгияниинг Левен шаҳрида жойлашган. Унинг 292 аризасидан 37 фоизи тасдиқдан ўтган. Уни битирганлардан бири Nestle бош ижрочи директори Пол Бюлкедир.

4. Пенсилвания университети

АҚШ тадқиқот университети Пенсилвания штати Филаделфия шаҳрида жойлашган.  ОТМнинг 517 та патент мурожаатининг 32,9 фоизи маъқулланган. Унинг битирувчиларидан бири АҚШ президенти Дональд Трампдир. 

3. Ҳарвард университети

Фото:Jannis Tobias Werner / Shutterstock.com

АҚШнинг энг кекса университетига Массачусетс штати Кембриж шаҳрида асос солинган. У 881 та патент аризаси топширган. Шундан 26,1 фоизи маъқулланган. Унинг машҳур битирувчилари орасида Microsoft компаниясининг собиқ бош ижрочи директори Стив Баллмер ва Goldman Sachs бош ижрочи директори Ллойд Бланкфейн бор.

2. Массачусетс технология институти

Фото:Marcio Jose Bastos Silva / Shutterstock.com

Университет ва тадқиқот маркази ҳам Массачусетс штати Кембриж шаҳрида жойлашган. ОТМнинг 1368 аризасидан 43,3 фоизи маъқулланган. Koch Industries эгаларидани бири Чарльз Кох ва CIT Group собиқ бош ижрочи директори Жон Тейн институт битирувчиси саналади.

1. Стэнфорд университети

Фото:Thomson Reuters

Американинг Калифорния штатида жойлашган яна бир университети. Олий таълим даргоҳи 636 та ариза топшириб, 39,9 фоизи маъқулланишига эришган. Tesla асосчиси Илон Маск ва PayPal ҳамасосчиси Питер Тиль ушбу университетни битирган.