Европа чемпионлар лигасининг D гуруҳидан ўрин олган иккинчи тур учрашувлари фаворитлар учун жуда оғир кечди, аммо якунда улар барибир ўз мақсадига етишди.

Португалияда «Спортинг» меҳмони бўлган «Барселона» катта қийинчиликка дуч келди. Фақатгина 49-дақиқа мезбонларнинг автоголи эвазига Вальверде шогирдлари кичик ҳисобда ғалаба қозонди. «Ювентус» эса Грециянинг «Олимпиакос»ни қабул қилиб, 70 дақиқа мобайнида юнон қўпғонини ёриб ўта олмади. Шундан сўнг Игуаин жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, кейинроқ Марио Манджукичнинг голи эвазига ўйинга нуқта қўйилди.

Ушбу натижалардан кейин «Барселона» 6 очко билан гуруҳда етакчилик қилаётган бўлса, «Ювентус» ва «Спортинг» ҳисобида 3 очкодан жамғарган. «Олимпиакос» эса икки турдан буён бирорта ҳам очко жамғара олмаган.

Европа чемпионлар лигаси, 2-тур
«D» гуруҳи

Спортинг (Португалия) – Барселона (Испания) 0:1 (0:0)
Гол: Коатес (49, автогол).
Спортинг: Руй Патрисиу, Коатес, Коэнтрау (Сильва, 74), Пиччини, Матье, Фернандеш, Батталья, Акунья (Бруно Сезар, 73), Вильям Карвалью, Желсон Мартинш, Думбия (Дост, 44).
Барселона: тер Стеген, Пике, Альба, Нелсон Семеду, Умтити, Ракитич, Бускетс, Серджи Роберто (Андре Гомеш, 87), Иньеста (Паулиньо, 80), Месси, Суарес (Алеиш Видаль, 89).
Огоҳлантиришлар: Желсон Мартинш (6), Коэнтрау (26), Думбия (40), Акунья (48), Пиччини (53), Коатес (58), Нелсон Семеду (69), Алеиш Видаль (90).

Ювентус (Италия) – Олимпиакос (Греция) 2:0 (0:0)
Голлар: Игуаин (69), Манджукич (80).
Ювентус: Буффон, Кьеллини, Бардзальи, Алекс Сандро, Куадрадо (Игуаин, 60), Стураро (Бенатия, 81), Дуглас Коста (Бернардески, 84), Матюиди, Бентанкур, Дибала, Манджукич.
Олимпиакос: Прото, Николау, Энгельс, Фигейраш, Кутрис, Оджиджа-Офоэ, Здьелар (Фортунис, 77), Пардо (Бен-Набуан, 72), Ромао, Себа, Эменике (Марин, 88).