Агар Каталония Испаниядан мустақил давлат сифатида ажралиб чиқса, «Барселона»нинг ўзи айнан қайси чемпионатда тўп суриш масаласини кўриб чиқади. Бу ҳақда Каталония спорт вазири Жерар Фиерас гапириб ўтди. Унинг фикрига бу чемпионатлар Англия, Франция ёки Италия каби қўшни давлатлар ҳам бўлиши мумкин.

«Барселона», «Эспаньол» ва «Жирона» бу масалани ўзаро ҳал қилиб олишлари керак: Испания чемпионатида фаолиятини давом эттиришадими, ёки Италия, Франция ёки Англия чемипионатларидан бирини танлашадими.

УЕФА бир жамоанинг ўз миллий чемпионатида эмас, бошқа мамлакат чемпионатида иштирок этишига қаршилик қилади деб ўйламайман», — дея Фиераснинг сўзларини келтиради Британия таблоиди Mirror.

Амалдорнинг сўзларига кўра, бундай ҳеч қандай бир фантастик ўйланадиган жиҳатлар йўқ. Оддий мисол сифатида  Андорранинг «Андорра» номли жамоаси аллақачон Испания чемпионатида иштирок этиб келмоқда. Улар ҳозир бешинчи дивизионда тўп суришмоқда. Бошқа бир мисол «Монако». улар Франция чемпионатида тўп суришмоқда

Эслатиб ўтамиз, 1 октябрь куни Каталонияда ҳудуднинг Испаниядан ажралиб чиқиб, мустаққил бўлишини ёқлаш ёки рад этиш бўйича референдум ташкил қилинади. Испания Конституцион суди уларнинг қарорини ноқонуний деб топган, аммо Каталония ҳукумати суднинг бу қарорини тан олмаяпти.