Янгийўл туманида номаълум шахс, уйда хеч ким йўқлигидан фойдаланиб, эшик қулфини бузиш йўли билан кириб, уй бекаси, 1971 йилда туғилган З.Т.нинг уйидан умумий нархи 3.000.000 сўм бўлган уй-жиҳозларини ўғирлаган. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИБ хабар берди.

Олиб борилган тезкор чора-тадбирлар натижасида ушбу жиноятни Янгийўл туманида яшовчи, уй бекаси, 1993 йилда туғилган М.Т. ва синглиси, уй бекаси, 1995 йилда туғилган Г.Т.лар содир этганликлари аниқланиб, ушландилар. 

Терговни ИИБ олиб бормокда.