«Барселона» Испания қироллиги футбол федерациясига (RFEF) примеранинг 7-тури доирасида бугун «Лас-Пальмас»га қарши ўтказиши керак бўлган учрашув қолдирилишини сўраб мурожаат қилган. Бунга ҳудудда ўтказилаётган мустақиллик референдуми сабаб бўлади.

Ушбу референдум Испания ҳукумати томонидан тан олинмади. Референдум давомида полиция ва сайловчилар ўртасида тўқнашувлар рўй берди.

«Барселона» ва «Лас-Пальмас» учрашуви Тошкент вақти билан соат 19:15га белгиланганди.