Американинг Лас-Вегас шаҳридаги казино яқинида мусиқа фестивали иштирокчиларини ўққа тутган шахс полициячилар томонидан отиб ўлдирилди. Бу ҳақда шаҳар полициясининг твиттерида хабар қилинган.

«Гумонланувчи йўқ қилинди. Текширув ишлари давом эттирилмоқда», дейилган хабарда.

Охирги хабарларга кўра, Mandalay Bay Hotel меҳмонхоналар мажмуаси яқинидаги отишма оқибатида 2 киши ҳалок бўлган, 24 киши жароҳатланган ҳолда шифохонага олиб борилган, уларнинг 14 нафари оғир аҳволда.

Номаълум шахс мусиқа фестивали иштирокчиларига ҳудуддаги 32 қаватли меҳмонхона балконидан туриб ўқ узган. Худди шу вақтда шаҳарнинг бошқа нуқталарида ҳам ўқ овозлари эшитилган.