Лас-Вегас полицияси Mandalay Bay казиноси яқинида содир этилган отишма оқибатида ҳалок бўлганлар сони 50 нафарни ташкил этаётгани ҳақида маълум қилди.

Норасмий маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида жароҳатланганлар сони 200 нафардан ортиқ. Жабрланувчилар орасида ҳуқуқни муҳофаза қилиш хизматлари ходимлари ҳам бор.

Полиция айни вақтда фожиа вақтида яқинларини йўқотганларга кўмак кўрсатиш хизматини йўлга қўйган. Шифохоналарга қон топширишни истаганлар келмоқда. Facebook Safety Check функциясини ишга туширган.

Номаълум шахс 2 октябрга ўтар кечаси казино олдидаги майдонда йиғилган кантри-фестиваль иштирокчиларига қарата автоматик қуролдан ўқ ёғдирди. Кейинчалик полиция унинг ўзини ҳам отиб ташлади.

Лас-Вегас «мергани» шахсига аниқлик киритилди