Лас-Вегасдаги отишма содир бўлган ҳудудда бўлган икки полициячи ҳам ҳалок бўлган. Бу ҳақда шаҳар шерифи Жозеф Ломбардо маълум қилди.

«Қурбонлар орасида икки полициячи ҳам бор. Улар бу ҳудудда хизмат юзасидан бўлишмаган», дея маълумот берган Ломбардо телеканал эфирида.

Лас-Вегасдаги казино яқинида ўтказилаётган мусиқа фестивали иштирокчилари ўққа тутилиши оқибатида 20 киши ҳалок бўлди, 100дан ортиқ киши жароҳатланди. Ўт очган шахс полициячилар томонидан йўқ қилинди.

Полиция маълумотига кўра, номаълум шахс казино майдони яқинида жойлашган 32 қаватли Mandalay Bay меҳмонхонаси биноси балконидан туриб, автоматдан пастдагиларни ўққа тутган.