Лас-Вегас (АҚШ, Невада штати) шаҳрида Mandalay Bay Casino казиноси яқинидаги майдонда рўй берган отишма вақтида икки киши ҳалок бўлган, 24 киши жароҳатланган. Бу ҳақда Reuters манбалари шифохона вакилларига асосланган ҳолда хабар бермоқда.

Дастлабки хабарларда ўнлаб кишилар жароҳатлангани айтилганди.

Айни вақтда жароҳатланган ҳолда шифохонага олиб борилган 24 кишидан 12 нафарининг аҳволи оғир.

Агентлик маълумотига кўра, номаълум шахс майдон яқинидаги 32-қаватли меҳмонхона балконидан туриб, мусиқа фестивалида иштирок этаётганларни ўққа тутган. Айни вақтда уни қидириш ишлари олиб борилмоқда.

Шунингдек New York — New York ва Tropicana меҳмонхоналари жойлашган ҳудудларда ҳам ўқ овозлари эшитилган.