Нью-Йоркдаги Guernsey's аукционида АҚШнинг 35-президенти Жон Кеннедининг шахсий буюмлари сотилди. 

Савдоларда Кеннедига тегишли бўлган катер 75 минг долларга пулланди. Гап 5 метрлик Restofus номли катер ҳақида кетмоқда. Катер қизил ёғочдан 1961 йилда Century компанияси томондан қурилган. Дастлаб бу катер ЖФКнинг отаси Жозеф Кеннедига тегишли бўлган, унинг ўлимидан кейин эса Жонга теккан. Катер Жоннинг ўлимидан сўнг унинг укаси Эдвардга насиб қилган. Аввалбошдан ушбу катер 100-150 минг долларга баҳоланаётганди, бироқ бу нархга унга харидор топилмаган. Катернинг янги эгаси номаълум бўлиб қолишни истаган.

Шунингдек, аукционда Кеннеди учун белидаги оғриғи сабабли махсус тайёрланган иккита курси 10 минг ва 30 минг доллардан сотилди.