Рио Олимпиадаси чемпиони Фазлиддин Ғоибназаров 9 декабрь куни профессионал боксдаги тўртинчи жангини ўтказади.

У 9 декабрь куни россиялик 35 ёшли спортчи Андрей Климовга қарши рингга кўтарилиши кутилаётганди. Аммо Климов унга қарши жанг ўтказишдан бош тортган.

Olamsport.com хабарига кўра, машҳур промоутер Боб Арум бошчилигидаги Top Rank компанияси Ғоибназаровга янги рақиб топди. Олимпиада чемпиони 9 декабрь куни америкалик 24 ёшли боксчи Стивен Ортизга қарши рингга кўтарилади.

Фото: Round By Round Boxing

Ғоибназаровнинг янги рақиби профессионал боксда 7та жанг ўтказган бўлиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган. Икки марта рақибларини нокаутга учратган. У сўнгги жангини 24 июнь куни ўтказган ва Тайром Жонсни очколар ҳисобига кўра мағлубиятга учратган эди.

Фазлиддин Ғоибназаров ва Стивен Ортиз ўртасидаги 8 раундлик жанг АҚШнинг Нью-Йорк шаҳридаги дунёга машҳур Madison Square Garden аренасида бўлиб ўтади. 

Эслатиб ўтамиз, Фазлиддин Ғоибназаров 9 декабрь учун рақиби сифатида танланган мексикалик боксчи Алексис Дел Боске ҳам жангдан бош тортганди.