Хитойнинг Гуандун провинциясида яшовчи аёлнинг кир ювиш машинасидан 52 килограммли илон топилди. People's Daily, China шу ҳақида хабар берди. 

Аёл кир ювиш машинаси ичидан шубҳали шовқин эшитган, бориб очса, не кўз билан кўрсинки, уйқудаги илонни кўрган. Судралиб юрувчи қандай қилиб у ерга кириб қолганига аниқлик киритилмаган.

Ёввойи ҳайвонларни қутқариш ва реабилитация қилиш маркази вакиллари илонни олиб кетишган. Таъкидлаш жоизки, Хитойда оддий илон ҳам муҳофазаланувчи жонивор тури ҳисобланади.