«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси жорий йилнинг 13 октябридан бошлаб Тошкент-Душанбе-Тошкент йўналиши бўйича тарифни пасайтирмоқда.

Авиакомпания маълумотига кўра, Тошкентдан Душанбега чипта нархи 75 еврони ва Тошкент-Душанбе-Тошкент йўналиши бўйича йиғимларни ҳисобга олган ҳолда 153 еврони ташкил этади.

Душанбедан Тошкентга авиаташувнинг якуний қиймати 87 евро бўлади, дея таъкидлайди авиакомпания.

Авиачипталарга Ўзбекистон ҳудудида тўлов сотув кунидаги Ўзбекистон Марказий банкининг курси бўйича миллий валютада амалга оширилади.

Эслатиб ўтамиз, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси Тожикистон пойтахтига ҳафтасига бир марта, сешанба кунлари А320 самолётларида рейсларни амалга оширмоқда.