«Барселона» ЕЧЛ гуруҳ босқичининг 3-тури доирасида «Олимпиакос»ни қабул қилди. «Камп Ноу» стадионида бўлиб ўтган учрашув 3:1 ҳисобида ўз якунига етди.

Каталония клуби ҳужумчиси Лионель Месси ҳисоб 1:0 бўлиб турган пайтда, 61-дақиқада гол уриб, ўз жамоаси устунлигини таъминлади. Аргентиналик футболчи учун бу гол еврокубоклардаги 100-тўпга айланди. Айни дамда унинг ҳисобида ЕЧЛда 97 та ва УЕФА Суперкубогида яна учта гол бор.

ЕЧЛ тарихидаги энг яхши тўпурарлар рўйхатида эса «Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду етакчи бўлиб турибди, унинг ҳисобида 110 та гол бор. Месси 97 та гол билан бу рўйхатнинг иккинчи поғонасидан жой олган.