Англиянинг «Манчестер Сити» клуби бош мураббийи Хосеп Гвардиола октябрь ойининг энг яхши мураббийи деб топилди. 

Гвардиола бошчилигида «Манчестер Сити» «Сток Сити (7:2), «Бёрнли» (3:0) ва «Вест Бромвич»га қарши (2:3) учрашувларнинг барчасида ғалаба қозонди.

Эслатиб ўтамиз, Гвардиола сентябрь ойида ҳам АПЛнинг тенгсиз мураббийи деб топилганди. Каталониялик мутахассис фаолиятида биринчи марта бу совринни кетма-кет иккинчи марта қўлга киритди.

Маълумот учун, октябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлиш учун Гвардиоладан ташқари «Бёрнли» бош мураббийи Шон Дайч, «Арсенал» устози Арсен Венгер ва «Тоттенҳэм» мураббийи Маурисио Почеттино даъвогарлик қилганди.

«Манчестер Сити» клуби вингери Лерой Сане октябрь ойининг энг яхши футболчиси деб топилди.

Гвардиола бошчилигида «Манчестер Сити» октябрь ойида ўтказилган учта премьер-лига учрашувлари «Сток Сити (7:2), «Бёрнли» (3:0) ва «Вест Бромвич»га қарши (2:3) ўйинларнинг барчасида ғалаба қозонди.

Лерой Сане эса бу учрашувларда жами 3та гол ва 3та голли узатмани амалга оширишга муваффақ бўлганди.

Ой футболчиси бўлиш учун Санедан ташқари, унинг жамоадоши Кевин де Брюйне, Начо Монреаль («Арсенал»), Вилфрид Заа («Кристал Пелас», Глен Мюррей («Брайтон») ва Ник Поуп («Бёрнли») ҳам даъвогарлик қилишганди.

Англия премьер-лигасининг октябрь ойидаги энг чиройли голи ҳам аниқланди.

Саутҳемптон» яримҳимоячиси Софиён Буфал томонидан «Вест Бромвич» дарвозасига киритилган гол ойнинг энг чиройли голи деб топилган.

 АПЛ ҳомийси Carling ойнинг энг чиройли голи муаллифига совғасини топширган.