ПСЖ клуби «Барселона» клуби ҳужумчиси Лионель Мессининг шартномаси билан боғлиқ вазиятни диққат билан кузатмоқда.

Маълумки, аргентиналикнинг амалдаги меҳнат битими 2018 йил ёзигача мўлжалланган ва томонлар ҳали уни узайтирмади.

El Confidencial хабарига кўра, агар Месси жамоаси билан янги шартнома имзоламаса ва бошқа клубга ўтишни ихтиёр этса, парижликлар унга 5 йиллик меҳнат битими ва йилига 60 миллион евро маош таклиф қилишга тайёр турибди.