Англия чемпионатининг 22-турида Лондон дербиси ўтказилди — «Арсенал» «Эмирейтс — Эшбертон Гроув»да «Челси»ни қабул қилди. Антонио Конте жамоаси биринчи бўлиб гол ургач, иккита жавоб қайтариб олдинга чиққанди, аммо натижани сақлаб қолишнинг имкони бўлмади.

Ўйиннинг 63-дақиқасида Жек Уилшир аниқ зарбаси билан ҳисобни очди. 4 дақиқа ўтиб эса Эден Азар пенальтидан тенглик ўрнатди. Ўйиннинг 84-дақиқасида Маркос Алонсо «Челси»ни олдинга бошлади, ўйинга қўшиб берилган дақиқалар давом этаётганида Эктор Беллерин ўйиндаги якуний ҳисобни ўрнатди — 2:2.

Дуранг натижа туфайли «Челси» АПЛ турнир жадвалида «Манчестер Юнайтед»ни қувиб ўта олмади. «Арсенал» 6-ўринда қолмоқда.

Англия чемпионати
22-тур

Арсенал – Челси 2:2 (0:0, 2:2)
Голлар: 1:0 – 63 Уилшер, 1:1 – 67, пенальти Азар, 1:2 – 84 Алонсо, 2:2 – 90 Беллерин.
Арсенал – Чех, Чемберс (Уолкотт, 88), Мустафи, Ҳолдинг, Беллерин, Чака, Уилшер, Мэйтленд-Найлз, Ўзил, Санчес, Ляказетт (Уэлбек, 80).
Челси –    Куртуа, Аспиликуэта, Кристенсен, Кэйхилл, Мозес (Дзаппакоста, 56), Бакайоко, Канте, Фабрегас (Дринкуотер, 71), Алонсо, Азар (Виллиан, 82), Мората.
Огоҳлантиришлар: Уилшер (31), Фабрегас (43), Ҳолдинг (53), Ўзил (67), Куртуа (89).

Фото: Премьер лига