Англия Кубогининг 3-босқичида «Манчестер Сити» ўз майдонида «Бёрнли»ни қабул қилди.

Ўйин давомида мезбонлар катта устунликка эга бўлса-да, ҳисоб меҳмонлар томонидан очилди. 25-дақиқада Барнс ҳимоячининг хатосидан фойдаланиб, «Сити» дарвозасини ишғол этди.

Мезбонлар ташаббусни иккинчи бўлимда голларга айлантиришди. Агуэронинг 2 дақиқа ичидаги дубли ва Сане билан Бернарду Силва голлари «Манчестер Сити»ни кейинги босқичга олиб чиқди.

Англия Кубоги, 3-босқич 
Манчестер Сити – Бернли - 4:1 

6 январь, «Этихад Стэдиум» 
Голлар: 0:1 – 25 Барнс, 1:1 – 56 Агуэро, 2:1 – 58 Агуэро, 3:1 – 71 Сане, 4:1 – 82 Бернарду Силва. 
Манчестер Сити – Браво, Отаменди, Стоунз, Данило, Зинченко (Уокер, 72), Сильва, Фернандиньо, Стерлинг, Гюндоган (де Брюйне, 76), Сане, Агуэро (Бернарду Силва, 79).
Бёрнли – Поуп, Лонг, Тэйлор, Лоутон, Ми, Гудмундссон (Уолтерс, 75), Корк (Уэллс, 69), Вествуд, Хендрик, Барнс, Воукс.
Огоҳлантиришлар:  Данило (49), Вествуд (57), Корк (69).