Англия чемпионатининг 23-турида «Арсенал» «Борнмут» меҳмони бўлди. Учрашув мезбонлар жамоасининг 2:1 ҳисобидаги иродали ғалабаси билан якунланди.

Учрашувда «тўпчилар» асосий етакчилари Алексис Санчес ва Месут Ўзилсиз ҳаракат қилди. Ўзил жароҳати туфайли майдонга тушмаган бўлса, Санчес айни вақтда бошқа клубга ўтиш арафасида.

Ўйиннинг 52-дақиқасида Беллерин «Арсенал»ни олдинга олиб чиққанди. Аммо 70 ва 74-дақиқаларда Уилсон ҳамда Айб томонидан урилган голлар мезбонларнинг ғалабасини таъминлади.

Эндиликда «Арсенал» 39 очкоси билан 6-ўринда қолмоқда. Арсен Венгер жамоаси биринчи ўриндаги «Манчестер Сити»дан кўра (62 очко) «хавфли ҳудуд»даги «Борнмут»га (24 очко) яқинроқ.

Англия чемпионати
23-тур

Борнмут – Арсенал 2:1
Голлар: 0:1 – 52 Беллерин, 1:1 – 70 Уилсон, 2:1 – 74 Айб.
Борнмут – Бегович, Кук, Аке, Дэниэлс (Муссе, 63), Фрэнсис, Айб, Кук, Фрэйзер, Гослинг, Смит, Уилсон.
Арсенал – Чех, Мустафи, Ҳолдинг, Беллерин, Чемберс (Рэмзи, 74), Чака, Мэйтленд-Найлз, Уилшер, Ивоби (Уолкотт, 76), Уэлбек, Ляказетт.
Огоҳлантиришлар: Гослинг (21), Фрэнсис (31), Чака (56), Уилшер (71).