Россияда истиқомат қилувчи хорижлик фуқаролар мигрантларни ўз уйларига рўйхатга қўйишлари мумкин бўлади. Бу вақтгача, Россияда кўчмас мулкка эга фуқаро фақат ўзини рўйхатга қўйиши мумкин эди.

Фото: Калуга 24
Россия ҳукумати тасдиқлаган қонун лойиҳасига кўра, мамлакатда истиқомат қилувчи хорижликлар ўзларига тегишли уйларига бошқа хорижлик фуқароларни рўйхатга қўйиш имконига эга бўлади. Бу ҳақда ҳукумат сайтида хабар қилинмоқда.
Шу вақтга қадар, хорижлик фуқаро ўз уйига фақат ўзини рўйхатга қўя олар эди. Агар, у юқори малакали мутахассис бўлса, уйига оила аъзоларини ҳам қўйиши мумкин эди.
«Хорижий фуқаролар ва фуқаролиги йўқ шахсларни Россия Федерациясида миграция ҳисобига олиш тўғрисида»ги федерал қонунига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасида ушбу мазкур енгиллик назарда тутилган.