Ўзбекистон | 12:00 / 11.08.2022
8485
3 дақиқада ўқилади

Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратурасига қабул давом этади

Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратурасига 2022-2023 ўқув йили учун кундузги ва сиртқи таълим шаклларига  қабул 20 августга қадар давом этади.

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби 2022-2023 ўқув йили учун қуйидаги магистратура мутахассисликлари бўйича тўлов-контракт асосида кундузги ва сиртқи таълим шаклларига қабул давом этмоқда:

 «Бизнесни бошқариш» (Master of Business Administration – MBA) - ўқиш муддати: 2 йил (кундузги ва сиртқи).

«Лойиҳа бошқаруви» (Project Management) - ўқиш муддати: 1 йил (кундузги) ва 1,5 йил (сиртқи).

Қабул квотаси:

  1. 70411302 – «Бизнесни бошқариш» йўналишида: кундузги – 40 нафар, сиртқи – 60 нафар;
  2. 70411202 – «Лойиҳа бошқаруви» йўналишида: кундузги – 40 нафар, сиртқи – 60 нафардан талабалар қабул қилинади.

Магистратурага кириш истагини билдирган номзодлар комиссияга веб-сайт орқали Олий мактаб директори номига қуйидаги ҳужжатларнинг нусхаларини илова қилган ҳолда ариза билан мурожаат қилади:

  • давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва тадбиркорлик субъектлари биринчи раҳбарларининг имзоси қўйилган тавсия хати;
  • меҳнат дафтарчаси (кадрлар бўлими томонидан имзоланган ва муҳрланган ҳолатда)
  • олий маълумот тўғрисидаги ҳужжатнинг нусхаси;
  • 4х6 ўлчамдаги рангли фотосурат;
  • паспорт (имтиҳон вақтида асл нусхаси тақдим этилади);
  • инглиз тилини билиш даражасини тасдиқловчи белгиланган намунадаги ҳужжат (агар мавжуд бўлса).

Магистратурага кириш имтиҳонларидан (суҳбат ва тест) муваффақиятли ўтган номзодлар юқорида кўрсатилган ҳужжатларнинг аслини ёки уларнинг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаларини Олий мактабга тақдим этади.

Номзодларга қўйиладиган талаблар: олий маълумотга ва олий таълим муассасасини тамомлагандан кейин камида уч йил иш стажига эга 45 ёшгача бўлган (ўқитишнинг фақат кундузги шаклига) номзодлар суҳбат ва тест синовлари натижалари бўйича очиқ танлов асосида қабул қилинади.

Mагистратурага кириш учун ҳужжат топшириш муддати - 2022 йил 20 июлдан 20 августгача давом этади.

Қабул комиссияси ҳафтанинг душанба – жума кунлари, соат 9:00 дан 18:00 гача ишлайди.

Ўқишга ҳужжат топшириш фақат электрон шаклда Олий мактабнинг веб-сайти орқали ҳар куни 24 соат мобайнида амалга оширилади.

Батафсил маълумот учун:

Телефонлар: +99871 2390310; +99871 2390317; +99871 2390315.

Веб-сайт: https://rgsbm.uz

Телеграм: t.me/rgsbm_uz

 Фейсбук: fb.com/rgsbm.uz

Mанзил: Tошкент шаҳри, Mиробод тумани, Mиробод кўчаси, 25 уй.

Реклама ҳуқуқи асосида

Тайёрлаган:  Kun.uz Admin