Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Капиталбанк билан бизнес: Ўзбекистон тадбиркорларининг муваффақиятлари тарихи
Фото: Капиталбанк
“Капиталбанк” Ўзбекистондаги 90 мингдан ортиқ тадбиркорларнинг ишончли молиявий ҳамкорига айланди. Бугунги кунда банк мижозлари нафақат асосий банк хизматларидан, балки индивидуал ечимлар ва инновацион молиявий воситалардан ҳам фойдаланадилар. Масалан, ҳозирда бизнес учун молиявий бўлмаган хизматлар: онлайн касса ва эквайринг, аутсорсинг бухгалтерия хизматлари, контрагентларни текшириш, омборларни ҳисобга олиш ва бошқа хизматлар мавжуд. Банкнинг янги мижозлари банк филиалига келмасдан, сайёр менежер хизматидан фойдаланган ҳолда масофадан туриб ҳисоб рақамини очишлари мумкин. Хизматдан фойдаланиш учун Uzum Business мобил иловаси орқали ариза қолдириш мумкин. Банк менежери мижоз жойлашган ҳудудга келади ва керакли ҳужжатларни тайёрлашга ёрдам беради.
— “Капиталбанк”нинг бизнес юритиш учун қулай хизматлари 23 йилдан буён мижозларимиз компаниялари ривожланишига ёрдам бериб келмоқда. Биз тадбиркорларга асосий эътиборни бизнесни ривожлантиришга қаратиш имкониятини берамиз, уларга банк мутахассислари ва янги рақамли хизматларимиз молиявий бошқарувда ёрдам беради, шу билан бирга биз филиалларга ташриф буюрмасдан муваффақиятли бизнес учун фойдали молиявий ечимларни яратамиз, - дейди Кирилл Маевский, Капиталбанк бошқаруви раиси. — Онлайн банкинг, мослашувчан омонат шартлари, махсус тарифлар, шахсий бизнесни қўллаб-қувватлаш, бухгалтерия ҳисоби бўйича маслаҳатлар ва бошқа қулай онлайн хизматлар Uzum Business мижозларимизга нафақат пул, балки вақтни ҳам тежаш имконини беради.
Капиталбанк тадбиркор мижозларининг муваффақиятлари банкнинг “Бизнес ривожланишига ёрдам берамиз” миссиясини акс эттиради. Бугунги кунда кўплаб мижозлар ўз бизнеслари мисолида натижалари билан бўлишишга ва Uzum Business онлайн хизматларининг афзалликлари ҳақида гапириб беришга тайёр. Ҳар бир тадбиркорнинг ўзига хос муваффақият тарихи бор ва уларни ягона ишончли молиявий ҳамкори – Капиталбанк бирлаштирган.

Беҳзод Собиров: Black Tuning Detailing
Илгари автомобилсозлик соҳасида ишлаган Беҳзод Ўзбекистон бозорида фаол ривожланаётган йўналиш – тюнинг ва деталлаштиришни ўзи учун кашф этди. Жамоанинг халқаро тажрибаси туфайли бизнес Тошкентда тезда ўз мижозларини орттиришга муваффақ бўлди. Молиявий ҳамкор танлаш масаласи тезда ҳал қилинди - Беҳзоднинг биринчи бизнеси аллақачон Капиталбанк билан ишлаган эди.
– Капиталбанк билан янги бизнес тажрибаси осонлашди. Банкнинг энг қулай хизматларидан бири бу сайёр менежер хизматидир. Капиталбанк ходими офисимга келиб, жорий ҳисоб рақамини очиш ва масофадан туриб барча керакли ҳужжатларни тайёрлашда ёрдам берди, шунингдек, филиалларга бормасдан янгиланган Uzum Business иловаси орқали бизнесни қандай юритиш мумкинлигини кўрсатди. Энди мен ўзим учун қулай бўлган исталган вақтда исталган тўлов топшириғини жўнатишим, керакли ҳужжатларни имзолашим, ҳисобдан пул ўтказишим мумкин. Бу менга асосий эътиборимни ўз бизнесимни ривожлантиришга қаратишга ёрдам беради, – дейди Black Tuning Detailing студияси асосчиси Беҳзод Собиров.

Акмал Раимов: Dodo Pizza
Dodo Pizza халқаро пицерия тармоғи Ўзбекистон бозорига Акмал Раимов раҳбарлигида уч йилдан кўпроқ вақт олдин кириб келган. Илгари алоқа агентлиги раҳбари, маълумоти иқтисодчи бўлган Акмал молиявий ҳамкори ким бўлиши кераклиги ва бизнес учун банк танлашда нималарга эътибор қаратиш кераклиги ҳақида тўлиқ тушунчага эга эди.
– Dodo Pizza Ташкент ўз муваффақият йўлини Капиталбанк билан бошлади. Банк танлаш тўғрисидаги қарор компаниянинг молия бўлими билан биргаликда қабул қилинди. Капиталбанк билан ҳамкорлик қилганимиздан бери мижозларга юқори даражадаги хизмат кўрсатиш ва Ўзбекистонда бизнесни ривожлантириш ва кенгайтириш бўйича тезкор ечимларга эга бўлмоқдамиз”, дея таъкидлайди, Ўзбекистондаги етакчи тадбиркорлардан бири ва халқаро Dodo Pizza Ташкент тармоқнинг собиқ директори Акмал Раимов.

Азамат Усмоналиев: Fortis Home
Азамат ўз фаолият йўлини 2016 йилда мебел савдосидан бошлаган. Ўзбекистонда мебелга бўлган талаб ортиб бораётганини кузатган Азамат корпусли мебеллар ишлаб чиқариш бўйича ўз бизнесини ривожлантириш имкониятларини кўрди. 2020 йилда ташкил этилган Fortis Home компанияси асосан ошхона гарнитурларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган.
– Бизнес мижозларимизга буюртма берилган кундан бошлаб беш кун ичида тайёр мебелларни етказиб берамиз. Биз учун энг муҳими сифат, тезлик ва мижозларнинг мамнуният ҳолати. Бу борада биз билан Капиталбанкнинг ишлаш тамойиллари мос келди. Бугунги кунда банк бизнинг талабларимизни қондириб биз - мижозларига тез ва сифатли хизмат кўрсатиб, Fortis Home брендини ривожлантиришимиз учун шароит яратмоқда, – дейди Fortis Homе асосчиларидан бири Азамат Усмоналиев.

Наргиза Мажидова: Line Concept Store эгаси
Бутун МДҲ давлатлари бўйлаб дизайнерлик кийимлари ва аксессуарлари савдосига ихтисослашган Line Concept Store эгаси, маркетолог Наргиза Мажидова 6 йилдан буён тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланади. Line Concept Store лойиҳаси уч ой олдин ишга туширилган.
– Тадбиркорлик йўлимнинг бошидаёқ Капиталбанкни Молиявий ҳамкор қилиб танладим. Капиталбанк билан биргаликда бизнес юритишни ўргандим. Ҳисобварақлар очиш ва касса машинасини танлашдан тортиб, бухгалтерия ҳисоби ва ҳужжат юритишгача – буларнинг барчасини ўзим бажарганман ва “Капиталбанк” ходимлари доим ёрдамга тайёр бўлишган. “Капиталбанк”ни яқин дўстим тавсия қилган ва кўп йиллар давомида менга банк филиалларидан бири хизмат кўрсатиб келмоқда. Менинг барча компанияларим “Капиталбанк”да рўйхатдан ўтган, – дейди Line Concept Store асосчиси Наргиза Мажидова.

Беҳзод Абдувалиев: Abstrakt visuals
Ўзбекистондаги энг муваффақиятли продакшен компанияларидан бири Abstrakt visuals асосчиси Беҳзод Абдувалиев ўз фаолиятини кам бюджетли тўй видеолари олишдан бошлаган ва бугунги кунда у жаҳон брендлари билан ишлаб келмоқда. Беҳзоднинг компанияси мамлакат ташқарисида ҳам буюртмалар қабул қилади. Банкни танлашда асосий омил индивидуал ёндашув масаласи бўлди.
– Компания беш йилдан бери мавжуд. Корхонамиз очилган биринчи кундан бошлаб Капиталбанк бизга хизмат кўрсатмоқда. Банкни танлашда компания молиячилари ва ҳуқуқшунослари ёрдам беришди. Ўша пайтда бизни банкнинг қулай шароитлари ва индивидуал ёндашуви ўзига жалб қилди. Биз чет элдан жуда кўп миқдордаги буюртмаларни қабул қилганимиз сабабли, биз ҳар сонияда ҳуқуқий ва молиявий муаммоларни ҳал қилишимиз керак. Капиталбанк ходимлари банкнинг иш вақтидан қатъи назар, доимо алоқада. Биз ўз мижозларига бу даражада содиқликлари учун улардан миннатдормиз, – дейди Abstrakt Visuals асосчиси Беҳзод Абдувалиев.
Ўзбекистондаги кичик, ўрта ва йирик бизнес тадбиркорлари учун Капиталбанк маҳсулотлари ва хизматлари ҳақида маълумотларни +998 (78) 148-11-33 телефон рақами ва business.kapitalbank.uz орқали олишингиз мумкин.
Реклама
Мавзуга оид
17:00 / 19.11.2024
Капиталбанк билан бизнес: тадбиркор аёлларнинг муваффақиятлари тарихи
17:00 / 24.10.2024
Капиталбанк Raiffeisenbank International AG мукофотига сазовор бўлди
17:00 / 23.10.2024
Moody's агентлиги Капиталбанкнинг кредит рейтингини B2 даражасида тасдиқлади ва прогнозни "ижобий"га ўзгартирди
18:30 / 22.10.2024