Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Рақамли банк хизматларидан янада қулай фойдаланиш имконияти ва тун-у кун хизмат – Анорбанкни танлаш учун сабаблар етарли
Фото: Анорбанк
2 йилдан ошиқ вақт давомида ANORBANK Ўзбекистон молия бозорида мувафақиятли фаолият юритиб келмоқда ва банк соҳасида янги инновациялар ва қулай маҳсулотлар олиб киришга интилмоқда. Маҳсулот ва ҳизматларимиз мижозларга маъқул келаётганинг энг ёрқин исботи сифатида молиявий кўрсаткичларимиз ва мижозларимиз сонининг ошишини кўрсатиш мумкин.
Анорбанк, рақамли банк сифатида, бошқа тижорат банклари, шунингдек, IT банклар ва финтех компаниялар орасида биринчилардан бўлиб банк хизматларини тўлиқ рақамлаштирди: ҳусусан мижозларни идентификация қилишдан тортиб, барча банк маҳсулотларини масофадан туриб олиш имкониятини яратди.

Банк бошқарув раиси Шерзод Акрамовнинг сўзларига кўра, ANORBANK ҳусусий банклар орасида активларнинг ўсиш кўрсаткичлари бўйича 2- ўринни (178%) эгаллайди.
Хусусий банклар орасида муомаладаги карталар сони бўйича 3- ўринни эгаллайди.
Банк мобил иловасини юклаб олиш бўйича Ўзбекистонда энг юқори ўринларда (3 млн дан ортиқ)
ANORBANK мобил иловаси Play Market иловалар порталида 4,7 баҳога эга бўлиб, банк мобил иловалари ичида энг юқори кўрсаткичдир.

Банкка бормасдан ишингизни ҳал қилишга қулай имконият
ANORBANK мижозларга 24/7 форматда банкка ташриф буюрмаган ҳолда банк хизматларининг барча турларидан фойдаланиш имкониятини тақдим этади.
Рақамли банкнинг ажралмас қисми бу нафақат илова, балки алоқа марказининг хизмати ҳам катта ўрин эгаллайди.

Айни пайтда Алоқа марказида 250 дан ортиқ ходим жисмоний ва юридик шахсларга хизмат кўрсатмоқда. Бир кунда 10 000га яқин кирувчи қўнғироқларга жавоб берилади ва 3000-3500та чиқувчи қўнғироқлар амалга оширилади.
Ижтимоий тармоқлар жадал суратда ривожланаётган замонда кўпчилик қўнғироқ орқали гаплашишни ёқтирмайди, шунинг учун алоқа марказида матн хизмати ва шикоятларни кўриб чиқиш бўлимлари мавжуд бўлиб, унинг ходимлари ижтимоий тармоқларда ва бошқа платформаларда барча турдаги мурожаатларга жавоб беришади. Кунига ўртача 300-500 тагача мурожаатлар келиб тушади ва уларга хизмат кўрсатилади.
“Бизнинг вазифамиз фуқаролар банк хизматларидан кечаю кундуз эркин ва осон фойдаланишларига эришишдир. Шу жумладан, ҳисоб рақамларидаги, банк карталаридаги ва депозитларидаги маблағларидан ҳамда қарз маблағлардан, шунингдек, барча турдаги молиявий ва тўлов операцияларидан чекловларсиз 24/7 форматда фойдаланиш имкониятини яратишдир”, - дейди банк бошқарув раиси Шерзод Акрамов.

Банкка ташриф буюрувчи мижозларга ходимлар томонидан алоҳида эътибор билан хизмат кўрсатилади. Мобил иловани юклаб олиш ва ундан фойдаланишда қийинчиликка учраган мижозлар учун хизмат кўрсатиш майдонида алоҳида ходимлар ажратилган. Ходимлар мижозга масофавий хизматлардан фойдаланиш хақида батафсил тушунитиршлар беришади.

Яқинда Анорбанк “ANOR BLACK” картасини ишга туширди. Унинг афзалликлари:
- Миллий ва хорижий валютада бутун Ўзбекистон ва яна 200 мамлакат бўйлаб тўловларни амалга ошириш мумкин;
- 3 хил турдаги UzCard, HUMO ва валюта терминалларида битта карта билан тўлаш мумкин.
Мижозлар қайси картани ўзи билан олиш тўғрисида ўйлаши шарт эмас. UzCard, HUMO ва Mastercard карталари битта – Anor black картасида. Унда ўзбек сўми, АҚШ доллари, Евро ва Рус рубли – 4 валютани бир картада сақлаш мумкин.

У бир неча дақиқа ичида илова орқали бошқа карталарга пул ўтказиш ва мониторинг ёрдами билан харажатларни бошқариш, тезкор ўтказмалар, хизматлар учун онлайн тўловлар каби имкониятларни тақдим этади.
Анорбанкнинг IT - соҳасидаги ривожланиш тенденциясини ҳамда банк маҳсулотларига инновацион ечимларни жорий этганини кузатиб, бошқа банклар ҳам трансформация жараёнини фаоллаштирдилар ва шунга мос равишда, бу хорижий йирик банклар ва IT -компанияларнинг келгусида ҳамкорликни ривожлантиришга бўлган қизиқишини ошириш имконини берди.
Анорбанк мижози бўлиш учун шунчаки мобил иловани юклаб олиш кифоя, саволлар юзасидан 24/7 қўнғироқ қилиб барча саволларга жавоб олиш мумкин.
“Anorbank” АЖ ахборот хизмати билан ҳамкорликда тайёрланди
Мавзуга оид
13:36 / 03.07.2025
Анорбанк акционери Парижда ўғирлаб кетилди. Тафсилотлар
12:33 / 08.02.2025
Анорбанк Энергетика вазирлиги ва Ўзтрансгаз биноларини сотиб олди
17:52 / 28.02.2023
Марказий банк 9 та тижорат банкини огоҳлантирди
16:00 / 06.05.2021