Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Савдо-саноат палатаси Навоий вилояти бошқармаси бошлиғи фирибгарлик ва пора беришда гумонланмоқда
Kun.uz манбасига кўра, лавозимига тайинланганига бир ой бўлган Мерей Омонбоевага нисбатан жиноят иши қўзғатилган.
Фото: Савдо-саноат палатаси
Савдо-саноат палатаси Навоий вилояти бошқармаси бошлиғи Мерей Омонбоевага нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда Kun.uz манбаси хабар бермоқда. Манбага кўра, Омонбоева фирибгарлик жиноятини содир қилганликда гумонмоқда.
Бош прокурор матбуот котиби Ҳаёт Шамсуддиновнинг Kun.uz'га маълум қилишича, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168- (фирибгарлик) ва 28,211-моддалари (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда Навоий вилояти прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
27 ёшли Мерей Омонбоева 2020 йил Зулфия номидаги давлат мукофоти билан тақдирланган. У 2024 йил 6 март куни Савдо-саноат палатаси Навоий вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланган. Тайинловга қадар Навоий шаҳри “Зарафшон” МФЙда ҳоким ёрдамчиси вазифасида ишлаб келаётган эди.
Мавзуга оид
08:22 / 11.02.2026
Давлат захирасидаги ерни ваъда қилиб, 600 минг доллар сўраган шахс қўлга олинди
08:18 / 09.02.2026
Сурхондарёда экология бўлими раҳбари 500 доллар пора билан ушланди
08:19 / 30.01.2026
Тошкент вилоятида мансабдор 7 минг доллар пора олаётганда ушланди
16:57 / 28.01.2026