Жамият | 01:12 / 30.04.2020
40370
1 дақиқада ўқилади
Кучли ёмғирдан сўнг Самарқанд кўчаларида сув дарё бўлиб оқди
29 апрель куни ёғган кучли ёмғир Самарқандда сув тошқинларини келтириб чиқарди. Самарқанд шаҳридаги пастликда жойлашган кўчаларни ҳар ёмғир ёғган вақтда сув босиши одатий ҳолга айланган.
Тошкент-Термиз трассасининг Булунғур тумани ҳудудидан ўтувчи «юқори нуқта»га яқин қисмида сув дарёдек оқди. Телеграм фойдаланувчилари ўзлари гувоҳ бўлган тошқин видеоларини гуруҳларга жойлашди. Кадрларда сув тошқини машиналар ҳаракатланишига ҳам халақит бергани кўринган.
Самарқанд вилоят ИИБ ҳамда ФВВ вилоят бошқармаси ходимлари сув тошқинларини бартараф этиш учун Булунғурда ва бошқа ҳудудларда бўлишди. Уларнинг саҳифаларида ҳам тошқин суратлари эълон қилинган.
Мавзуга оид
13:24 / 28.11.2024
“Самарқандни одамлар шаҳрига айлантиришимиз керак, ҳозир машина-шаҳарга айланган” — Турдимов
21:39 / 27.11.2024
Самарқандда трамвайнинг 3-йўналиши очилиши мумкин
20:51 / 03.11.2024
Испания қироли ва қироличаси Валенсияда лойбўрон қилинди
15:59 / 03.11.2024