Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Самарқандни одамлар шаҳрига айлантиришимиз керак, ҳозир машина-шаҳарга айланган” — Турдимов
Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов бир неча кун олдин бўлиб ўтган йиғилишда Самарқанд шаҳри кўчаларида машиналар эмас, аввало пиёдаларга устуворлик бериш кераклигини таъкидлаб, бу борада масъулларга кўрсатмалар берди.

Фото: Самарқанд вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
“Энг асосий масала – Самарқанд шаҳрини одам-шаҳарга айлантиришимиз керак. Бугун бизнинг шаҳримиз машина-шаҳарга айланган. Машина эгалари норози бўлса бўлсин, майли. Пиёда юришни йўлга қўйишимиз керак. “Парковка”ни кўпайтиришимиз керак. Машинасини “парковка”га олиб бориб қўйиши керак”, – дейди Турдимов.
Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати ушбу йиғилиш ҳақида 26 ноябр куни хабар берган. Хабарда айтилишича, йиғилишда шаҳар секторлари раҳбарларига марказий кўчаларда автомобиллар тўхташ жойларини ташкил этиш, пиёдалар йўлакларини тартибга келтириш, пиёдалар учун қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш бўйича топшириқлар берилган.
“Самарқанд шаҳар тўртта сектори пиёдалар юрадиган жойларда пиёда юриб, шароит яратиш бўйича чоралар кўриши керак. Тротуарга ҳам машина қўйиб қўяди. У зўравон, ноинсоф, қўйдирмаслик керак. Ҳамма дўконнинг олдига машина қўйиб қўяди, қўйдирмаслик керак. Одамларимиз кўпроқ пиёда юриши керак.
Яна бир марта айтаман, пиёда-шаҳарга айлантириш чора-тадбирларини кўришимиз керак”, – деган вилоят раҳбари.
Турдимовнинг сўзларига кўра, йил охиригача Самарқанд шаҳридаги электробуслар сони 100 тага, келаси йилнинг биринчи ярмида эса 150 тага етказилади.
“Автобусни кўпайтиришимиз керак. Мана ҳозир 36 та электробус келди, йил якунигача яна 64 та электробус келади. Бу электробусларнинг маршрутини транспорт бошқармаси менга эмас, Самарқанд шаҳри одамлари билан оммавий муҳокама қилиб, ижтимоий тармоқларда ёйинлаб, кейин гуруҳ тузиш керак-да, ҳаммасини экспертизадан ўтказиб, яхши маршрут тайёрлаб, уни халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгашига киритиб, кенгашда тасдиқланиб, кейин вилоятга берса, биз “добро” берамиз. Ҳозир юраётган машиналарни олиб ташлаб, ўрнига буни қўйдириб, ноҳақлик қилиш кераги йўқ. Одамлар билан маслаҳатлашиб қўйиш керак.
2025 йилнинг биринчи ярим йиллигида яна 50 та электробус олишимиз керак. Ўшаларнинг ҳаммасини агар Жума–Ургут йўналишига қўядиган бўлсак, камроқ кириб келади, “нагрузка” камаяди шу кўчада. Ҳозир кириб бўлмайди...” – дея таъкидлаган Эркинжон Турдимов.
Аввалроқ Самарқандда трамвайнинг учинчи йўналиши очилиши режалаштирилаётгани хабар қилинганди.
Тавсия этамиз
Уруш нима бўляпти?
Жаҳон | 19:26 / 07.08.2025
Ўзбекистонда тонировка учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин
Ўзбекистон | 15:45 / 07.08.2025
Тошкентда ўзини ДХХ ходими сифатида таништирган шахс ушланди
Жамият | 14:43 / 05.08.2025
Яна иссиқ — ҳафта ўртасидан ҳаво ҳарорати кўтарилади
Ўзбекистон | 22:59 / 04.08.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Россияда ОИВ-беморлар текширув бўйича рад жавобларидан шикоят қилди
Жаҳон | 12:26
-
Абитуриентлар танлаган йўналишида нечанчи ўринда турганини билиши мумкин
Таълим | 12:14
-
Исроил мухолифати Ғазони эгаллаб олиш режасини «фалокат» деб атади
Жаҳон | 12:10
-
Инсон соғлиғи хавф туғдирадиган ҳолатларда текширувни хабардор қилиш тартибида амалга ошириш мумкин – бизнес омбудсман
Ўзбекистон | 12:05
Мавзуга оид

19:08 / 05.08.2025
“Ўзимиз чиқарган қоидага ўзимиз амал қилмаяпмиз” — шаҳарсоз Тошкентнинг бош режаси ўзгараётгани ҳақида

11:17 / 01.08.2025
Кўча ўртасига панжара: бу қанчалик тўғри?

23:57 / 17.07.2025
Тошкентда Кичик ҳалқа автойўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

14:32 / 17.07.2025