Ўзбекистон | 16:48 / 31.05.2024
4821
1 дақиқада ўқилади
Дам олиш кунлари ҳарорат янада кўтарилади
Ўзбекистонда ёз жуда иссиқ об-ҳаво билан бошланади. Шанба ва якшанба куни ҳарорат кечалари +14...+19 даража, кундузи +31...+34 даража бўлади.
Ўзбекистонда ёз фаслининг биринчи кунлари қуруқ ва жуда илиқ об-ҳаво билан бошланади, дея хабар берди "Ўзгидромет".
Шанба ва якшанба кунлари ҳаво ҳарорати кечалари +14...+19 даража, кундузи +31...+34 даражани ташкил этади.
Пойтахтда ҳаво асосан булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди.
Ҳарорат дам олиш кунлари кечалари +16...+19 даража, кундузи +31...+34 даража бўлади.