Ўзбекистон | 11:04 / 15.05.2023
8516
1 дақиқада ўқилади

ОТМга тест синовлари ёпиқ павильонларда ўтказилади

Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Иброҳим Абдураҳмонов раҳбарлигида вазирлик ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги фаолиятидаги тизимли муаммолар ва уларнинг ечимларига бағишланган йиғилиш ўтказилди. 

Фото: Kun.uz

Унда 2023/2024 ўқув йили учун республика олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича тест синовларини ташкил қилиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.

Қайд этилишича, 2023/2024 ўқув йили учун тест синовлари ўтказиладиган 92 та ёпиқ иншоот танлаб олинган ҳамда уларнинг режа чизмалари тайёрланиб, маҳаллий ҳокимлик ва идоралар билан келишилган ҳолда тасдиқланган.

Тест синовлари ўтказиладиган 15 та умумтаълим фанидан 26 520 та ва қардош (қозоқ, қирғиз, тожик, туркман) тиллардан 2 400 та тест топшириғи шакллантирилиб, экспертизадан ўтказилган. Кенг жамоатчилик орасидан тест синовларида гуруҳ назоратчилигига номзод сифатида рўйхатдан ўтган 8 956 нафар талабгордан 4 000 нафарга яқини саралаб олинди ва улар билан шартномалар расмийлаштирилмоқда.

Маълумот учун, коронавирус пандемияси сабабли 2020-2022 йилларда, 3 йил кетма-кет тест синовлари очиқ жойларда, жумладан стадион ва хиёбонларда ўтказилган эди.

Мавзуга оид